Линклар

Муборакнинг АҚШ сафари қолдирилди


Миср президенти Ҳусни Муборак 26-27 май кунлари Вашингтонга белгиланган сафарини кечиктирди. Бунга Муборакнинг набираси вафот этгани сабаб бўлди.

Дипломатик манбаларга кўра, ҳозирча сафарнинг янги муддати белгиланмаган.

Миср президенти АҚШга ташрифи чоғида Яқин Шарқ тинчлик жараёни масаласини муҳокама этиши кўзда тутилган эди.
XS
SM
MD
LG