Линклар

АҚШ Ўзбекистонга ёрдам бермоқчи


АҚШ коррупцияга қарши курашда Ўзбекистонга техник ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ричард Норланд “БМТнинг коррупцияга қарши кураш конвенцияси миллий қонунчилик ва уни амалда бажариш” мавзуига бағишланган семинар чоғида маълум қилди.

Регнум ахборот агентлигига кўра, элчи Норланд коррупция ҳар қандай давлатга путур етказиши мумкинлигини, иқтисодий тараққиётга тўсиқ бўлишини ва энг асосийси, одамлар турмушига салбий таъсир этишини айтган.

Семинарда Словения, Латвия, Қозоғистон, Россия ва бошқа давлатдан келган вакиллар Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Алишер Шарофиддинов бошчилигидаги айрим вазирликлари расмийлари билан учрашувлар ўтказган.
XS
SM
MD
LG