Линклар

ЕИ-Россия саммити иш бошлади


Россиянинг Хабаровск шаҳрида ЕИ ва Россия саммити иш бошлади.

Бугун Россия президенти Дмитрий Медведев ЕИга раислик қилаётган Чехия президенти Вацлав Клаус, Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррузо ва ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Хавьер Солана билан кечки овқат устида бир қатор масалаларни муҳокама қилди.

Саммитнинг асосий сўзлашувлари жума кунга белгиланган.

Энергетик соҳасидаги ҳамкорлик ушбу сўзлашувлар диққат-марказида бўлиши кутилмоқда.

Саммит арафасида юқори мартабали Кремл расмийларидан бири Сергей Приходко Россия ушбу саммит чоғида ўтган ой Молдова пойтахти Кишиневда бўлиб ўтган тартибсизликларни муҳокама этишни режалаштираётганини билдирди.

Москва бу тартибсизликларда ЕИга аъзо Руминияни айблаган эди.

XS
SM
MD
LG