Линклар

logo-print

АҚШ вице-президенти Косовога сафар қилди


Собиқ Югославия бўйлаб сафар қилаётган АҚШ вице-президенти Жозеф Байден Косовога келди.

Жозеф Байден Косово ўтган йил Сербиядан ўз мустақиллигини эълон қилгандан буён бу ўлкага сафар қилаётган юқори мартабали биринчи АҚШ расмийсидир.

АҚШ вице-президентини олқишлаш учун Приштина кўчаларига минглаб этник албанлар тўпланди.

Шу куннинг ўзида Байден Косово ҳукумати расмийлари билан учрашди.

Косовога келишдан аввал Байден Сербияда бўлиб, маҳаллий ҳукумат расмийлари билан учрашди. Ушбу учрашув чоғида Сербия томони яна бир бор Косово мустақиллигини тан олмаслигини маълум қилди.


XS
SM
MD
LG