Линклар

Грузияда исёнчи собиқ ҳарбийлар ўлдирилди


Грузия Ички ишлар вазирлиги ўтказилган махсус амалиёт чоғида жорий ой бошида ҳарбий базада содир этилган давлат тўнтариши ташкилотчиларидан бирининг ўлдирилгани ва икки нафари ҳибс этилганини эълон қилди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Григол Беселианинг айтишича, полиция ходимлари ҳарбий тўнтаришга алоқадорликда гумон қилинган шахсларни ҳибс этишга уринганда, томонлар ўртасида отишма рўй берган:

-Кеча Ички ишлар вазирлиги Коба Отанадзе, Леван Амиридзе ва Гиа Криалашвилини ҳибс этиш мақсадида махсус амалиёт ўтказди. Бироқ тилга олинган шахслар қуролли қаршилик кўрсатди. Рўй берган отишмада Гиа Криалашвили ўлдирилди, Отанадзе ва Амиридзелар тан жароҳати олиб, шифохонага етқизилдилар, деди Григол Беселиани.

5 май куни Грузия ҳукумати Тбилиси яқинидаги ҳарбий базада давлат тўнтариши содир этиш уриниши фош этилганини эълон қилди.

Грузия даставвал бу ҳарбий тўнтаришда Россияни айблаб, исёнчиларнинг Грузияда бошланган НАТО ҳарбий машқларини бузишга уринганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG