Линклар

logo-print

Доллар яна пастга шўнғий бошлади


АҚШ ҳукуматининг янги банкноталар босиб чиқаришга мажбур бўлаëтгани ҳам¸ долларни заифлаштираëтган омиллардан бири бўлиб қолмоқда.

АҚШ ҳукуматининг янги банкноталар босиб чиқаришга мажбур бўлаëтгани ҳам¸ долларни заифлаштираëтган омиллардан бири бўлиб қолмоқда.

20 май куни АҚШ доллари жаҳоннинг бошқа етакчи валюталарига нисбатан 2009 йил йил давомида кузатилган энг паст нисбатга тушди. АҚШ иқтисоди бўҳрондан чиқиш аломатларини кўрсата бошлаган бир кезда юз берган бундай пастлаш¸ кўпчилик учун кутилмаган бўлди.

Доллар қурбидаги сакрашларни кузатаëтган оддий одамда чоршанба куни “кўк қоғоз”нинг яна пастлаши ортида мантиқ йўқдек.

Зотан шу пайтгача доллар қимматининг бошқа валюталарга нисбатан тушиши АҚШ молия тизимида бошланиб¸ сўнгра бутун иқтисодни домига тортган бўҳрон билан изоҳланаëтган эди.

Аммо доллар йил давомида энг пастга қулаган айни куни АҚШ расмийлари¸ мамлакат иқтисодининг бўҳрон балосидан чиқа бошлагани ҳақда некбин баëнот бердилар.

Хусусан¸ АҚШ Молия вазири Тимоти Гайтнер 20 май куни Америка молия тизимининг тузала бошлаганини кўрсатувчи кучли аломатлар борлигини билдирди.

Агар Гайтнер баëноти ҳақиқат бўлса¸ нега у ҳолда инвесторлар доллардан қутулиш ҳаракатига тушиб қолдилар? Ëки Гайтнер некбинлиги асоссизми?

Бу саволга жавоб берган иқтисодий таҳлилчилар¸ АҚШ иқтисодининг бўҳрондан чиқа бошлаганига оид Гайтнер оптимизмига шерик эканларини айтмоқдалар.

Уларга кўра¸ доллар қурбининг пасайиши ҳам¸ аслида айнан шу оптимизм билан боғлиқ – шу пайтгача қимматбаҳо қоғозлар бозоридаги хаосдан қочиб¸ сармоясини АҚШ ҳукумати томонидан кафолатланган облигацияларга ëтқизган инвесторлар¸ иқтисоддаги жонланиш аломатларидан руҳланиб пулларини яна қайта таваккал кучли¸ бироқ фойда ҳам катта бўлган тижорат бозорига ташламоқдалар. Айнан шу жараëн эса¸ долларни пастга тортаëтган бош омил сифатида кўрилмоқда.

- Март ойи ўрталаридан бошлаб қимматбаҳо қоғозлар бозорида таваккалчилик руҳи уйғона бошлади ва бугунга келиб у долларни заифлаштирадиган даражада кучайди. Қимматбаҳо қоғозлар бозоридаги агрессив кайфият¸ айни пайтда таваккалчилик иштаҳасининг очила бошлагани ифодаси ҳамдир¸ дейди лондонлик иқтисодий таҳлилчи Жон Ҳиггинс.

Молиявий таҳлилчиларга кўра¸ бўҳроннинг энг бўронли кунлари ўтганига умид боғлаган сармоядорлар энди ўз пулларини Австралия ва Янги Зеландия каби кучайиб бораëтган бошқа валюталарга қўймоқдалар.

Қимматбаҳо қоғозлар бозоридаги таваккалчиликнинг кучайишидан ташқари¸ доллар заифлашуви АҚШ ҳукуматининг иқтисодни жонлантириш учун ҳаддан зиëд кўп маблағ сарфлаëтгани хусусидаги хавотирлар билан ҳам боғланмоқда.

Бир триллион долларга яқинлашиб қолган қутқарув дастури учун ҳукуматнинг янги доллар купюралари босиб чиқаришдан ўзга чораси йўқдек кўринмоқда. Бу эса¸ АҚШ да инфляциянинг кучаюви ва доллар қурбининг борган сари камайишига элтиши мумкин. Шу боис¸ валюта бозоридаги инвесторлар¸ долларнинг бугуни эртасидан яхшироқ бўлиб қолиши мумкин¸ деган хавотирда қўлларидаги АҚШ долларини камайтириш тараддудига тушган ва оқибатда доллар қурби ҳам пасайган.

Хўш¸ таҳлилчиларнинг бундай фикрларидан¸ бугун қўлида доллари бор одам уни бошқа валютага алмаштирса¸ эртага ютади¸ деган хулоса чиқариш ўринлими?

Ҳозирча бу саволга ҳа ëки йўқ деб аниқ берадиган донишманднинг ўзи йўқ. Бундай мавҳумликни эса¸ доллар кейинги тақдирига нисбатан умид ëки умидсизликдан қай бирининг қўли баланд келиши тарқатадиган кўринади.
XS
SM
MD
LG