Линклар

Ироқда зўравонликлар яна кучайди


Ироқ полициясига кўра, Бағдоднинг Доура туманида худкуш шахс томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 12 киши нобуд бўлган, 25 киши тан жароҳати олган.

Ироқдаги АҚШ қўшинлари қўмондонлиги эса бу портлашда америкалик уч ҳарбий ва тинч аҳоли вакилларидан тўрт киши нобуд бўлганини билдирди.

Бундан бир оз аввал Киркук шаҳрида ҳам худкуш ҳужуми содир этилгани хабар қилинди. Хабарларга кўра, бу хуружда камида етти киши нобуд бўлган.

Чоршанба куни Бағдоднинг асосан шиалар истиқомат қилувчи Шула туманида содир этилган портлашда 40 киши нобуд бўлди, 80дан зиёд фуқаро тан жароҳати олди.


XS
SM
MD
LG