Линклар

Тожикистон БМТ дан ёрдам сўради


Тожикистон ҳукумати 23 фуқаронинг ҳаётига зомин бўлган сув тошқини оқибатларини бартараф этишда кўмаклашишни сўраб, БМТга мурожаат қилди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Давлат Назриев табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун Душанбеда етарлича имкониятлар йўқлиги туфайли, Тожикистон халқаро ёрдамга муҳтож эканини билдирди.

Ҳисоб-китобларга кўра, сўнгги ҳафталар мобайнида ёққан тинимсиз ёмғир натижасида Тожикистон иқтисодига қарийиб 100 миллион долларлик зарар етказилган.
XS
SM
MD
LG