Линклар

Россия-ЕИ саммити давом этмоқда


Россиянинг Хабаровск шаҳрида Россия ва Европа Иттифоқи раҳбарлари саммити давом этмоқда.

Россия президенти Дмитрий Медведев сўзлашувда асосий эътибор молиявий бўҳрон, энергетика ва хавфсизлик масалаларига қаратилишини айтди.

Кеча Россия раҳбари Европа Иттифоқи комиссияси раиси Хосе Мануэл Бароззо ва ҳозирда Европа Иттифоқига раислик қилаётган Чехия Республикаси президенти Васлав Клаус билан норасмий зиёфатда бўлди.

Музокараларда Европа Иттифоқининг янги шарқий ҳамкорлик дастури ва ўзаро алоқалар бўйича янги келишув имзолаш масаласи ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG