Линклар

Афғон амалиёти учун $91,3 млн ажратилади


АҚШ Сенати Афғонистондаги ҳарбий амалиётларни молиялаштириш учун 91,3 миллион доллар ажратиш ҳақидаги таклифни саксон олтитага учта қарши овоз билан маъқуллади.

Бундай юқори натижа Сенат аъзоларининг аксари Афғонистондаги амалиётларни қўллаб-қувватлашидан далолат экани айтилмоқда.

Келаси йилдан бошлаб Афғонистон лойиҳаси Ироқдан қимматга тушиши назарда тутилган.

Бир кун олдин Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш учун 80 миллион доллар ажратиш ҳақидаги президент Барак Обаманинг таклифи рад қилинган эди.
XS
SM
MD
LG