Линклар

“Пахтакор” “Ал-Ҳилол”га ютқазди


21 май куни Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Осиё футбол конфедерацияси Чемпионлар лигасининг якуний баҳсида Ар-Риёднинг “Ал-Ҳилол” жамоасига 0:2 ҳисобида ютқазди.

А гуруҳида биринчи ўринда қолиш учун пахтакорчилар ўйинни дуранг натижа билан тугатишлари кифоя қиларди.

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” командаси бош мураббийси Абдуллатиф Ал-Ҳусайнийнинг фикрича, ўзбек футболчиларини иссиқ иқлим тез чарчатиб қўйган.

Эндиликда пахтакорчилар 27 май куни Саудия Арабистонининг “Ал-Иттифоқ” командаси ўйинчилари билан учрашадилар.
XS
SM
MD
LG