Линклар

Теҳронда минтақавий саммит иш бошлайди


24 май куни Теҳронда Эрон, Покистон ва Афғонистон президентларининг олий даражали учрашуви бўлиб ўтади.

Эрон расмийларига кўра, расмий Кобул ва Исломобод мамлакат раҳбарларининг Теҳрон саммитида иштирок этишини расман тасдиқлаган.

Президент Маҳмуд Аҳмадийнажод мезбонлик қиладиган ушбу саммитда минтақа хавфсизлиги ҳамда Афғонистонни қайта тиклаш масалалари муҳокама этилади.

Минтақа раҳбарлари саммити дастлаб19 майга белгиланган эди, бироқ Покистон президенти Осиф Али Зардорий давлат ишлари билан банд бўлганлиги туфайли, саммит якшанба кунга қолдирилди.
XS
SM
MD
LG