Линклар

Литва ўзбекистонлик гумонланувчини Россияга топширди


Калининградлик иш берувчини ўлдирганликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси Литвадан Россияга экстрадиция қилинди.

ИТАР-ТАСС агентлигининг Россия Бош прокуратураси вакилига таяниб маълум қилишича, Ўзбекистон фуқароси Аббос Зулфиқоров 2008 йилнинг декабр ойида Калининград шаҳрида таъмирлаш ишлари олиб бораётган хонадон эгасини ўлдириб, жиноят жойидан ғойиб бўлган. Ушбу воқеадан бир кун ўтиб Зулфиқоров литвалик чегарачилар томонидан ушланган. Сўроқ пайтида Ўзбекистон фуқароси ўз шахсини яширишга уринган, бироқ кейинчалик бармоқ излари ёрдамида бу нарса аниқланган.

Россия Бош прокуратураси 2009 йилнинг феврал ойида Зулфиқоровга нисбатан халқаро қидирув эълон қилиб, Литвага сўровнома юборган.

Вильнюс суди эса апрел ойида Ўзбекистон фуқаросини Россияга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилган.
XS
SM
MD
LG