Линклар

Ўзбекистон Тожикистонга ёрдам бермоқчи


Ўзбекистон ҳукумати апрел ва май ойларида Тожикистонда содир бўлган сув тошқинларидан зарар кўрган тожикистонликларга ёрдам тариқасида 1400 тонна қурилиш материаллари юборишга қарор қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси вакиллари маълум қилдилар.

Ўзбек дипломатларига кўра, расмий Тошкент Душанбедан қисқа вақт ичида зарар кўрган ҳудудлар тўғрисида аниқ маълумотлар беришни сўраган.
XS
SM
MD
LG