Линклар

БМТ: Покистон халқаро кўмакка муҳтож


БМТ халқаро ҳамжамиятини Покистон шимол-ғарбидаги харбий амалиётлар натижасида юзага келган гуманитар бўҳрон оқибатларини бартараф этиш учун зудлик билан 543 миллион доллар ажратишга чақирди.

БМТнинг Покистондаги махсус вакили Мартин Могванжанинг айтишича, Покистон армиясининг толибларга қарши олиб борган ҳарбий амалиётлари нажасида икки миллионга яқин фуқаро Сват водийсини тарк этишга мажбур бўлган. БМТ вакили қочқинлар аҳволи ўта ачинарли ҳолатда эканини маълум қилди.

Покистон расмийлари ўз навбатида уруш ҳудудларини тарк қилган 1.9 миллион фуқаро расман рўйхатга олинганини билдирди.

Пайшанба куни АҚШ Сенатида чиқиш қилган юқори мартабали қўмондонлардан бири америкалик ҳарбийларнинг Афғонистон жанубида амалиётлар ўтказиши толибон жангариларининг Покистонга ўтишга мажбур қилиши мумкин, деган фикр билдирди.
XS
SM
MD
LG