Линклар

Собирий иккинчи ватанига қайтмоқда


Тўрт ой Эрон қамоғида жазо муддатини ўтаган журналист Рухшона Собирий Венадан АҚШга йўл олди.

Собирий ўтган ҳафта озод этилгандан сўнг Австрия пойтахти Венага келиб, бу ерда бир ҳафта даволанди.

Эрон ва АҚШ қўш фуқаролигига эга бўлган 32 яшар журналист январ ойида АҚШ фойдасига жосуслик қилганликда айбдор, деб топилиб 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Бироқ Эрон аппеляция суди 11 май куни журналистнинг шикоят аризасини кўриб чиқиб, 8 йиллик қамоқ ҳукмини икки йиллик шартли жазога алмаштирди.
XS
SM
MD
LG