Линклар

Берлускони Минскка боришни режаламоқда


Италиянинг Беларусдаги элчисига кўра, Бош вазир Силвио Берлускони кузда Минскка сафар қилади.

Элчининг билдиришича, Берлускони Италиянинг уйғониш даврига бағишлаб Минскда бўладиган халқаро фестивалда иштирок этади.

Ҳозирча ушбу ташриф санаси ошкор қилинмади.

Ғарб давлатлари Беларусдаги инсон ҳуқуқлари вазияти боис президент Александр Лукашенкони халқаро майдонда яккалатиб қўйган эди.

Бироқ сўнгги пайтда Беларус раҳбари ЕИ билан мулоқот бошлашга тайёр эканини билдириб келмоқда.

Бундан ташқари ўтган ой Лукашенко Италия ва Ватиканга сафар қилди.
XS
SM
MD
LG