Линклар

ЕИ-Россия саммити самарасиз якунланди


ЕИ ва Россия етакчиларининг Хабаровск шаҳридаги юқори даражали учрашувлари ниҳоясига етди.

Саммит чоғида томонлар бир қатор масалалар, жумладан, энергия соҳасидаги келишмовчиликлар борасида муросага эриша олмадилар.
Жорий йил бошида Россиянинг Украинага газ бермай қўйиши ҳамда ўтган йил Россия ва Грузия ўртасида бўлиб ўтган ҳарбий можаро ортидан Москванинг ЕИ билан муносабатлари анча совуқлашди.

Хабаровск саммитидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида гапирган Россия президенти Дмитрий Медведев январ ойидаги газ можароси учун Украинани айблади. Медведев ЕИга келажакда ҳам бундай можароларни олдини олиш учун Украинага молиявий ёрдам кўрсатишни тавсия қилди.

- Бошқача қилиб айтганда, агар гап бу ерда кредитлар тўғрисида борса, келинглар керакли пулларни Украинага йиғиб берайлик. Бироқ бу билан биргина Россия шуғулланмаслиги лозим. Охир-оқибат тўла олмаслик муаммоси Россияда эмаску!, деди президент Дмитрий Медведев.

Бундан ташқари Медведев ЕИнинг энергетик хавфсизлик борасида Украина билан имзолаган келишувини танқид қилиб, ушбу битимга муқобил ечим топишга ундади.

Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Барозо ўз навбатида ЕИ Россия таклифларини кўриб чиқишини билдирди.
XS
SM
MD
LG