Линклар

logo-print

Ўзбекистон фуқаросини ўлдирганлар ушланди


Нижний Новгород вилоятида Ўзбекистон фуқаросини ёвузларча ўлдирганликда гумон қилинган уч миллатчи ушланди.

Маҳаллий нашрларига кўра, “Рус миллий бирлиги” гуруҳи аъзолари бўлган бу ўсмирлар 9 май куни Балахна шаҳрида Ўзбекистон фуқароси¸ корейс миллатига мансуб Геннадий Дюга ҳужум қилган. Миллатчилар Ўзбекистон фуқаросини дўппослаб, унинг танасига 46 маротаба отвëртка санчган.

Олиб борилган тезкор қидирув амалиётлар натижасида ушбу жиноят ижрочилари аниқланган ва улар 21 май куни милиция ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда уч ўсмирга миллий нафрат асосида қотиллик содир этиш айби қўйилиб, қотиллик юзасидан очилган жиноят иши судга оширилган. Тез кунларда миллатчилар устидан маҳкама жараёнининг бошланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG