Линклар

Чўчқа гриппи Россияга келди


Россияда ўта хавфли H1N1 вирусига чалинишнинг биринчи ҳолати расман қайд этилди.

Россия бош санитария врачи Геннадий Онишенконинг Интерфакс агентлигига билдиришича, ушбу вирус Нью-Йоркда ишлаб яқинда Москвага қайтган Россия фуқаросида аниқланган.

Онишенко вирусни юқтирган шахс қониқарли аҳволда экани ва унинг барча яқинлар соғлом эканликларини маълум қилди.

Мексикадан тарқала бошлаган мазкур касаллик шу кунгача жаҳоннинг 40 қа яқин давлатида қайд этилиб, вирусни юқтирганлар сони 11 мингдан ошди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда тўртта давлатда 86 киши мазкур вирусдан вафот этди.
XS
SM
MD
LG