Линклар

Дамашқда Ислом конференцияси йиғини ўтаяпти


Сурия пойтахти Дамашқда Ислом конференцияси ташкилотининг йиғини иш бошлади.

“Ислом бирдамлигини мустаҳкамлаш” мавзуида ўтказилаётган ушбу йиғинда Араб-Исроил можароси, Ироқ, Сомали ва Судандаги вазиятлар муҳокама этилади.

Йиғин очилишидан нутқ сўзлаган Сурия президенти Башар Асад Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилиши учун Исроил асосий ғов бўлаётганини таъкидлади.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Дамашқ йиғинида кузатувчи сифатида иштирок этмоқда. Шу куннинг ўзида Лавровнинг Сурия ва Ливан етакчилари билан учрашуви кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG