Линклар

Ҳелмандда катта миқдорда наркотик йўқ қилинди


АҚШ қўшинлари қўмондонлиги Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида 60 га яқин жангари ўлдирилгани ва катта миқдорда наркотик моддалари йўқ қилинганини эълон қилди.

Ҳарбийлар баёнотида айтилишича, халқаро кучлар ҳаво зарбалари ёрдамида 92 тонна наркотик моддалари, кимёвий моддалар ва портловчи мосламаларни йўқ қилган.

Айни пайтда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Ҳелманд вилоятида рўй берган тўқнашувларда британиялик аскар нобуд бўлганини маълум қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, жорий йил давомида Афғонистонда рўй берган зўравонликларда халқаро кучларнинг жами 107 аскари ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG