Линклар

Афинада тартибсизлик рўй берди


22 май куни Греция пойтахти Афинада маҳаллий мусулмонлар ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашув юз берди.

Оқибатда 14 киши, жумладан, полициянинг 7 ходими тан жароҳати олди, 40 дан зиёд фуқаро ҳибсга олинди.

Тартибсизлар давомида ўнлаб бино ва 75 машинага шикаст етказилган.

Маълум бўлишича, парламент биноси олдидаги намойишга чоршанба куни Афинада мусулмонга тегишли кафелардан бирида полиция ходимининг Қуръонни гўёки йиртиб ташлагани сабаб бўлган.

Полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқин чиқарувчи гранаталардан фойдаланган. Бунга жавобан намойишчилар полицияга тош ва таёқлар улоқтирган.
XS
SM
MD
LG