Линклар

logo-print

Жанубий Корея собиқ президенти ўз жонига қасд қилди


Жанубий Кореядан олинган маълумотларга кўра, мамлакатнинг собиқ президенти Но Му Хен ўз жонига қасд қилган.

Собиқ президентнинг адвокатига кўра, бугун эрта тонгда сайр қилишга чиққан Но Му Хен уйи олдидаги қояларнинг биридан пастга сакраган. Маълум бўлишича, Но Му Хен ўлим олдидан ёзиб қолдирган хатида “кўпчилик учун оғир юк бўлган"ини қайд этган.

Айни пайтда Жанубий Корея полицияси собиқ президентнинг ўлими юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилганини маълум қилди.

Сўнгги пайтда собиқ президент ва унга яқин бўлган расмийларга пора олганлик айби илгари сурилаётган эди.

Ўтган ой Жанубий Корея прокуратураси Но Му Хен ва унинг рафиқасини 13 соат давомида мазкур иш юзасидан сўроқ қилган.

Но Му Хен 2003 йилдан бошлаб 2008 йилгача Жанубий Корея президенти бўлган.
XS
SM
MD
LG