Линклар

logo-print

Собирий АҚШга етиб келди


Эрон қамоғида тўрт ой жазо муддатини ўтаган журналист Рухшона Собирий АҚШга етиб келди.

Эрон ва АҚШ қўш фуқаролигига эга бўлган 32 яшар журналист минган самолёт жума куни Вашингтон аэропортига қўнди.

Аэропортда журналистлар билан учрашган Собирий ўзини яхши ҳис этаётганини билдириб, АҚШ президенти Барак Обама, Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, ЕИ ва Япония расмийлари, инсон ҳуқуқлари фаоллари ва унинг озод этилишига ҳисса қўшган барчага ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.

Январ ойида Эронда ҳибс этилган Рухшона Собирий АҚШ фойдасига жосуслик қилганликда айбдор, деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

Бироқ Эрон аппеляция суди 11 май куни журналистнинг шикоят аризасини кўриб чиқиб, 8 йиллик қамоқ ҳукмини икки йиллик шартли жазога алмаштирди.
XS
SM
MD
LG