Линклар

ХВЖ Қирғизистонга ёрдам беради


Халқаро валюта жамғармаси глобал молиявий бўҳрон оқибатларини бартараф этиш учун Қирғизистонга 25 миллион доллар ажратиш қарорини маъқуллади.

Жамғарма вакили Мурил Португалнинг таъкидича, глобал молиявий бўҳроннинг Қирғизистон учун оқибатлари кутилгандан ҳам анча оғир бўлган.

Қирғизистонга молиявий ёрдам кўрсатишга оид 18 ойга мўлжалланган дастур 2008 йилнинг декабр ойида маъқулланган эди. Дастурнинг умумий қиймати қарийб 102 миллион доллар экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG