Линклар

Германияда президент қайта сайланди


Хорст Кёллер иккинчи маротаба Германия президенти этиб сайланди.

Германия президентини Бундестаг, яъни мамлакат парламентининг 612 нафар депутати ҳамда шунча сонли жамоат арбобларидан иборат махсус йиғин сайлайди.

Бугун ўтказилган овоз бериш жараёнида Хорст Кёллер номзодини христиан-демократлар ҳамда уларнинг иттифоқчилари қўллаб-қувватлаган.

Кёллернинг энг яқин рақиби олима Гезина Шван номзодини эса социал-демократлар қувватлаган.

66 яшар иқтисодчи Хорст Кёллер ўтмишда Халқаро валюта жамғармасига ҳам раҳбарлик қилган.
XS
SM
MD
LG