Линклар

Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб бера бошлади


Ўзбекистондан Афғонистон пойтахти Кобулга электр энергияси етказиб берувчи линия ишга туширилди.

Узунлиги 442 км бўлган ушбу линия Кобулга қўшимча 150 мВт электр энергияси етказиб беради.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ушбу линиянинг ишга туширилишига бағишлаб, Кобул ташқарисидаги Чантала электр станциясида ўтказилган тадбирда иштирок этди.

Афғонистон раҳбари мазкур лойиҳани амалга оширишга кўмаклашган Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари ҳамда Осиё тараққиёт банкига афғон халқи номидан миннатдорчилик изҳор қилди.
XS
SM
MD
LG