Линклар

logo-print

Теҳронда уч давлат раҳбари учрашади


Бугун Теҳронда Афғонистон, Покистон ва Эрон президентларининг саммити бўлиб ўтади.

Бу учрашув дастлаб 19 май куни бўлиб ўтиши лозим эди, лекин Покистоннинг Сват водийсида Толибонга қарши олиб борилаётган ҳарбий амалиётлар боис президент Осиф Али Зардорийнинг вақти бўлмагани учун қолдирилгани айтилаётган эди.

Осиф Али Зардорий, Ҳамид Карзай ва Маҳмуд Аҳмадийнажод Афғонистон ва Покистонда Толибон жангариларига қарши кураш ҳамда уч томонлама иқтисодий ҳамкорликни ошириш масалаларини муҳокама қилади.

Аҳмадийнажод ва Зардорий, шунингдек, Эрон-Покистон-Ҳиндистон газ қувури лойиҳасини ҳам муҳокама қилади.

Афғонистон, Покистон ва Эрон президентлари сўнгги бор март ойида Теҳронда учрашган эди.
XS
SM
MD
LG