Линклар

Покистон Минғорасида тўқнашув давом этмоқда


Покистон ҳарбийлари Сват водийсининг маркази ҳисобланмиш Минғора шаҳарчасида Толибон жангариларига қарши кўча жангларини олиб бораётганини айтмоқда.

Расмийларга кўра, ҳукумат кучлари Минғорадаги асосий гузарларнинг бир нечтаси ва учта майдонни ўз назоратига олган.

Якшанба куни эрталаб Покистон ҳарбийлари матбуот вакили генерал-майор Атҳар Аббос хавфсизлик кучлари тинч аҳоли орасида талафотларнинг олдини олишга ҳаракат қилаётгани боис ўтказилаётган амалиёт суръати “ўта секин” бўлишидан огоҳлантирди.

Аббоснинг тахминларига кўра, Минғора ичида 20 мингга яқин тинч аҳоли қолмоқда.

"Сўнгги жангларда, - дея қўшимча қилди генерал, - 17 жангари йўқ қилинди".

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Сват водийсида ҳарбий амалиётлар бошланганидан бери 1,7 миллион аҳоли ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG