Линклар

Facebook Эрон расмийлари ҳаракатидан таассуфда


АҚШда жойлашган Facebook ижтимоий тармоғи ўзининг интернетдаги сайти Эронда тўсиб қўйилганига оид хабарларни текшираётганини маълум қилди.

Франс пресс агентлиги орқали тарқатилган баёнотда Facebook тармоғи Эрон расмийларининг сайтни тўсиб қўйганига оид хабарлардан “ҳафсаласи пир” бўлгани айтилади.

IRNA хабар агентлиги Теҳрон расмийлари 12 июнга белгиланган президентлик сайловларидан олдин Facebookни тўсиб қўйишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар қилди.

Тахмин қилинишича, расмийлар мухолифатдан номзод Мир Ҳуссайн Мусавийнинг тарафдорлари Facebookдан унинг сайловолди кампанияси мақсадларида фойдаланишининг олдини олиш учун шундай қилмоқчи бўлган.

Мусавий иқтидордаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг асосий рақибларидан бири сифатида кўрилмоқда.
XS
SM
MD
LG