Линклар

logo-print

Бағдодда ҳаммаёқ тинч эмас


Бағдоддаги Яшил зона ичида икки нафар америкалик ўлдирилгани боис бу қаттиқ қўриқланувчи халқаро марказнинг хавфсизлигига оид хавотирлар билдирилмоқда.

АҚШ ҳарбийларига кўра, Бағдодда шартнома асосида ишлайдиган америкаликнинг жасади Яшил зонада жума куни топилган. Маълум бўлишича, у пичоқлаб кетилган.

Ўша куни Яшил зонадаги АҚШ элчихонаси олдида яна бир америкалик ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

Йил бошида кучга кирган келишувга мувофиқ, Ироқ кучлари Яшил зонанинг хавфсизлигини таъминлаш масъулиятини ўз зиммасига олган.

Баланд бетон деворлар билан ўралган Яшил зонада Ироқ ҳукумати бинолари ҳамда АҚШ ва Британия элчихоналари жойлашган.
XS
SM
MD
LG