Линклар

logo-print

Лавров Ҳамас лидерларидан бири билан учрашди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурияда Ҳамас етакчиларидан бири билан учрашди.

Дамашқда мухожиратда яшовчи Холид Мишъал билан шанба кунги учрашувда кейин Лавров жорий йилда Москвада ўтказилиши кутилаётган Яқин Шарқ бўйича конференцияда Фаластиндан барча кучларни ўз ичига олувчи делегация келишига умид қилишини айтди.

Фаластинда Ғазони назорат қилувчи Ҳамас ва Ғарбий Соҳилни назорат қилувчи Фатҳ ҳаракатлари ўртасида ихтилоф мавжуд.

Якшанба куни Лавров Сурия президенти Башар ал-Асад билан учрашиб, Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича Москва таклиф қилаётган режаларни муҳокама қилмоқчи.
XS
SM
MD
LG