Линклар

Ҳотамий Мусавийни қўллайди


Эроннинг собиқ президенти Муҳаммад Ҳотамий президентликка номзод Мир Ҳусайн Мусавийни қўллаб-қувватлашини баён қилди.

Теҳрондаги “Озоди” стадионида қилган чиқишида Ҳотамий минглаб ёш тарафдорларини 12 июн кунги сайловда собиқ бош вазир Мусавий учун овоз беришга чақирди.

Тўпланганларга мурожаат қиларкан, Ҳотамий “сайловга келинг” ва Мусавий учун овоз бериб, “инқилоб ва Ислом олдидаги вазифангизни бажаринг ва ўз тақдирингизни белгиланг”, деди.
XS
SM
MD
LG