Линклар

Петреус Гуантанамо ёпилишини олқишлайди


АҚШнинг Яқин Шарқ ва Аф ғонистондаги қўшинлари қўмондони генерал Дэвид Петреус Гуантанамо қамоқхонасининг ёпилиши ва шафқатсиз тергов усулларидан воз кечилиши америкалик ҳарбийларга Ироқ ва Афғонистонда вазифаларини адо этишларида ёрдам беришига ишонади.

- Гуантанамо масаласига келсак, бу қамоқхона ёпилиши керак. Лекин бу Адлия вазирлигимиз хоҳлаётганидек, тегишли тартибда амалга оширилиши лозим.

Мен яқинда вазир билан гаплашдим. Улар Гуантанамо тутқунлари тақдирини қонуний йўл билан ҳал этишга ҳаракат қилишмоқда, деди генерал Петреус Озодлик мухбири билан суҳбатда.

Террорчиликда гумонланиб қўлга олинган 250 чоғли маҳбус етти йилдан буён судловсиз Гуантанамо қамоқхонасида ушлаб турилибди. Улар орасида тўрт нафар ўзбек ҳам бор.

Уларни ватанларида қийноқлар остидаги ўлим кутаётганидан хавотирлар бор. Ҳозирча эса дунёдаги бирорта давлат уларга бошпана бериш истагини билдирмади.

АҚШ президенти Барак Обама Гуантанамо қамоқхонасини 2010 йилгача ёпишни ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG