Линклар

Гуржилар умуммиллий намойиш ўтказмоқчи


Бугун Грузияда умуммиллий норозилик намойишлари бўлиб ўтади. Бунга БМТ Бош котибининг яқинда эълон қилган ҳисоботи сабаб бўлган.

Ўша ҳисоботда Абхазия Грузиянинг ҳудудий қисми сифатида тилга олинмаган.

Грузиядаги "Янги ўнгчилар" партияси раҳбари Давид Гамкрелидзе мамлакат телевидениеси орқали қилган чиқишида душанба куни норозилик ифодаси сифатида бутун мамлакат бўйлаб маҳаллий вақт билан соат 16.00 да барча автомашиналар ҳаракати беш дақиқага тўхташини билдирди.

- Бу на мухолифат, на ҳукумат акцияси, бу бутун миллат акцияси бўлади, деди Давид Гамкрелидзе.
XS
SM
MD
LG