Линклар

Шимолий Корея ядровий қурол синови ўтказди


Шимолий Корея бугун ер ости ядровий қурол синовининг муваффақиятли амалга оширганини эълон қилди.

Шимолий Корея ахборот агентликларининг билдиришича, мамлакатнинг мудофаа имкониятларини ошириш мақсадида ушбу ядровий қурол синови амалга оширилган.

Ядровий қурол синови ўтказилганини расман тасдиқлаган Россия Мудофаа вазирлиги портлаш кучи 10-20 килотонна оралиғида бўлганини маълум қилди.

Қўшни Жанубий Кореяда эса мамлакат президенти Ли Мён Бак вазиятни муҳокама қилиш мақсадида фавқулодда мажлис ўтказди.

АҚШ президенти Барак Обама Шимолий Корея ҳаракатлари жаҳон барқарорлигига тахдид эканини таъкидлаб, халқаро ҳамжамиятни Пхеньянга қарши кескин чоралар қўллашга чақирди.

Япония ва Россия эса БМТга мурожаат қилиб шошилинч тарзда Хавфсизлик кенгаши йиғини ўтказишга ундади.
XS
SM
MD
LG