Линклар

logo-print

Исроил Мудофаа вазири АҚШга сафар қилади


Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак келаси ҳафта Вашингтонга сафар қилади.

Бу ерда Исроил расмийси Пентагон раҳбари Роберт Гейтс билан учрашиб, Эрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни муҳокама этади.

Франс пресс агентлигининг билдиришича, Эҳуд Барак Вашингтон сафари чоғида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, Обаманинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жеймс Жонес ва АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл билан учрашишни режалаган.

Ўтган ҳафта Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Вашингтонда президент Барак Обама билан музокаралар олиб борган эди.

Мазкур учрашувдан сўнг Фаластин келажаги борасида АҚШ ва Исроил ўртасидаги қарашларда жиддий тавофут мавжудлиги аён бўлди.

XS
SM
MD
LG