Линклар

Ford Россиядаги корхонасини вақтинча ёпмоқда


АҚШнинг автомобил ишлаб чиқарувчи Ford компанияси Россиядаги ўз конвейерини 5 июнгача тўхтатганини эълон қилди.

Санкт Петербург яқинида жойлашган корхона матбуот вакили Екатерина Кулиненко сўзларига кўра, бозордаги вазият ҳамда автомобил сотиш кўлами кескин тушиб кетиши башорат қилинаётгани туфайли Ford ширкати ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатган.

Маълум бўлишича, корхона ходимлари мажбурий таътил давомида ўз маошларининг учдан бир қисмини оладилар.

Россияда янги автомобилларга бўлган талаб кескин равишда тушиб кетгани ҳамда давом этаётган молиявий бўҳрон тафайли мамлакатнинг автомобил ишлаб чиқарувчи йирик ширкатлари, жумладан, КАМАЗ ва АвтоВаз бир неча бор ўз конвейерини тўхтатишга мажбур бўлган эди.
XS
SM
MD
LG