Линклар

logo-print

Халқаро ҳамжамият Пхеньян ҳаракатини қоралади


Жаҳон ҳамжамияти Шимолий Кореянинг ядровий қурол синови ўтказганини кескин қораламоқда.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Тошкент вақти билан соат 1:00да фавқулодда мажлис ўтказишини маълум қилди.

БМТ Бош котиби Бан Ги Мун сўнгги воқеалар ривожидан жиддий ташвиш билдириб, Хавфсизлик кенгаши мажлисини диққат билан кузатиб боришини таъкидлади.

Байрутга сафар қилган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий Москва ҳам ядровий қурол синовидан ташвишда эканини маълум қилди.

- Корея халқ демократик республикасининг ядровий қурол синови ўтказганига оид хабарлар, шак-шубҳасиз, бизни хавотирга солмоқда, деди Россия Ташқи ишлар вазири.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги эса ўз баёнотида Шимолий Кореянинг бу каби синовларига мутлоқ қарши эканини билдирди.

Япония ва ЕИ Шимолий Корея ҳаракатларини кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG