Линклар

logo-print

Караджич АҚШ билан келишув бўлганини айтмоқда


Босниялик сербларнинг собиқ етакчиси Радован Караджич ўзига қўйилаётган айбловларни олиб ташлашни сўраб, Ҳаага трибуналига шикоят аризаси топширди.

Караджичга кўра, АҚШнинг Болқондаги собиқ вакили Ричард Ҳолбрук 1996 йилда сиёсатдан кетиш эвазига унга таъқиб ва ҳибс этилмаслигини ваъда қилган.

Айни пайтда¸ Ричард Ҳолбрук босниялик серблар етакчиси билан ҳеч қандай келишув бўлмаганлигини билдириб келмоқда.

Радован Караджич ўтган йилнинг июл ойида Сербияда ҳибсга олиниб, кейинроқ Ҳаага халқаро трибуналига топширилган эди.

Караджич 90-йиллар бошида 43 ой давомида Сараевони қамал қилиб, 12 минг киши ёстиғини қуритганликда ва 1995 йилда Сребреницада 8 минг мусулмонни қатлиом қилгани учун геноцидда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG