Линклар

Хайр мактаб¸ салом ташвиш


25 май куни аттестатларини қўлга олгач¸ байрам қилишга ошиқадиган ўзбекистонлик битирувчи ëшларни¸ олдинда байрамдан бошқа кунлар кутмоқда.

25 май куни аттестатларини қўлга олгач¸ байрам қилишга ошиқадиган ўзбекистонлик битирувчи ëшларни¸ олдинда байрамдан бошқа кунлар кутмоқда.

Бу йил Ўзбекистон ўрта мактабларини 600 мингга яқин¸ махсус таълим муассасаларини эса¸ 100 мингдан ошиқ ўсмир тугатди. Ишсизлик муаммоси оддий халқнинг бўғзидан олиб турган бир пайтда¸ бу ëшлар энди қайга йўл олади?

25 май куни Ўзбекистон мактабларида сўнгги қўнғироқ чалинди.

Йиллар давомида урф бўлган анъана бу йил ҳам бузилмади.

Жамалак сочларига оқ лента таққан қизалоқ юқори синф ўқувчисининг елкасида ўтириб¸ тунждан ясалган оғиргина қўнғироқни жиринглатади.

Ўқувчилар¸ айниқса битирувчилар қалбида мактаб деб аталган заҳматнинг тугаганидан севинишми¸ эртанги куннинг номаълумлигидан қўрқувми бор.

Хуллас¸ қалбларда нотаниш туйғулар қоришиғи¸ бир қўлда гулдаста¸ бир қўлда хориждаги мардикор акаси юборган пулга олинган ҳашамат қўл телефони.

Россияда ëки Қозоғистонда ота-онаси билан мардикорлик қилиб юргану¸ мактабда фақат номи “юритилиб” турган синфдош “ўқувчи”лардан бу телефонга SMS табриклар келмоқда.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги тавсия қилмаса ҳам ўтказиладиган¸ ўтказилганда ҳам ҳашаматли ресторанда ароғу шампан билан нишонланадиган “битирув кечаси” тараддуди ҳам кўнгилларни ширин тимдалайди.

Ўабекистон Халқ таълими вазирлиги мулозими Тўлқин Султоновга кўра¸ бу йил Ўзбекистон мактабларида битириш кечалари бўлмайди¸ фақат тантанали педсоветлар бўлади¸ холос.

Тўлқин Султонов: Маърифат газетасининг 18 апрел кунги сонида тавсиялар чоп этилган. Битирув кечалари бўлмайди¸ фақат тантанали педсоветлар бўлади. Аттестатларни топшириш маросими бўлади. Бугун ҳамма мактабларда охирги қўнғироқ тадбири ўтди.

Озодлик: Бу йил қанча ўғил-қиз мактабни тугатишди?

- Бу йил 9 синфни 590 мингдан ортиқ ўғил-қизлар тугатаяпти. 11 синфни 108 мингга яқин ўғил-қиз тугатаяпти¸ дейди Тўлқин Султонов.

Тўлқин Султоновга кўра¸ бу йил мактабларни битирганларни ўрта махсус коллежлар кутмоқда.

Ўзбекистон бозорларида аравакашлик қилиб юрган болалар сонининг 25 майдан кейин яна кўпайиши кутилмоқда - ҳар ҳолда арқонга қил қувват.

Оилага ëрдам бўлсин деб мактаб ëшидаги болалар катта акалари¸ тоғаларига эргашиб қўшни Қозоғистонда ва Россияда ишламоқда.

Акасининг ҳайдовчилик гувоҳномаси билан Москвада киракашлик қилаëтган ўзбекистонлик 8 синф ўқувчиларини биламан¸ дейди Гулсин исмли меҳнат муҳожири.

- Айтаяпманку¸ ачинарли ҳол бу. Кўчада эркаклар қолмаган. Ўзимнинг кўчам мисолида айтсам¸ энг катта эркаклар бу 8-9 синф болалар.

Ҳатто 10 синфни битирмасдан туриб кетаëтганлар жуда кўп. 16 яшар бола дадасининг ëки акасининг ҳайдовчилик гувоҳномаси билан таксичилик қилаяпти. Мен оддий бир нарсани айтаяпман¸ дейди Гулсин исмли меҳнат муҳожири.

Ўзбекистонда ўрта таълим мажбурий. Ўқувчи ишлаши мумкин эмас. У ë мактабда ëки коллежда ўқиши керак. Ëзги дам олишда эса лагерларда дам олиши керак¸ дейди Тўлқин Султонов.

- Ишлаш йўқ. Бизда 12 йиллик мажбурий таълим¸ дейди Тўлқин Султонов.

Ўзбекистон мактабларини битирган минглаб ëш-яланг Ўзбекистондаги ишсизлар армиясига бориб қўшилмаслиги учун бирор бир ҳукумат лойиҳаси борми¸ деган саволимизга вазирлик мулозими жавоб бермасликни маъқул кўрди.

- Бу саволингизга жавоб бера олмайман¸ деди вазирлик мулозими.

25 май куни Ўзбекистон мактабларини жисмоний нуқсонли¸ кўзи ожиз ва кар-соқовлар ҳам битириб чиқди.

Ўзбек мактабларининг бу тахлит битирувчилари жиноий гуруҳлар қўлига тушиб¸ бозор-ўчар ва гузарларда тиланчилик қилишга мажбурланмоқда.

БМТ тараққиëт дастурининг Ўзбекистондаги идораси ногирон мактаб битирувчиларининг иш топишлари¸ ҳаëтга мослашишлари учун тадбирлар уюштирмоқда.

БМТ Тараққиëт дастури ходими Носила Муҳаммедовага кўра¸ ногирон мактаб битирувчилари учун махсус касб-ҳунар коллежлари очилган.

- Шу масалада ҳозир ишлаяпмиз. Ўзбекистон бўйича ҳозир тўртта махсус коллежлар бор. Мана шу коллежларда ҳар хил йўналишлар бўйича тикувчилик¸ тўқувчилик йўналишларида ўқитилади.

Биз ҳозир ногирон бўлган коллеж битирувчиларига ўқув семинарлар ўтказаяпмиз. Уларга қандай иш топиш¸ резюмени қандай ëзиш¸ иш берувчи билан қандай мулоқотда бўлиш борасида тавсиялар бераяпмиз¸ дейди БМТ Тараққиëт дастури ходими Носила Муҳаммедова.

Бугун мактабни тугатганларнинг бир қисми касб-ҳунар коллежларига¸ яна бир қисми эса олий ўқув юртларига йўл олишади. Қолганларни эса ҳарбий хизмат ëки мардикор бозорлари кутмоқда.

Совет пайтида мактаб битирувчилари учувчи¸ косманавт ëки инженер бўлишни орзу қилишса¸ ҳозирги битирувчиларнинг аксариятининг катта орзуси Россияга бориб крутой мардикор бўлиш¸ дер экан Гулсин¸ Корея ëки Европага бориб мардикор бўлиш эса орзуларнинг орзуси¸ деб қўшиб қўйди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG