Линклар

logo-print

Эрон сўзлашувлардан бош тортади


Эрон бундан буён ўз ядровий дастури борасида жаҳоннинг қудратли давлатлари билан сўзлашувлар олиб бормайди.

Бу ҳақда Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот таъкидлади.

Теҳронда қилган чиқишида Аҳмадийнажот ядровий масала бундан буён ёпиқ мавзу экани ва ушбу мавзуда маслаҳатлашувлар фақат Атом энергияси бўйича халқаро агентлик каби ихтисослашган ташкилотлар билан олиб борилишини билдирди.

Буюк Британия, Германия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция Эронни ўз ядровий дастуридан воз кечишга ундайдиган чора-тадбирларни ишлаб чиқишга бир неча марта ҳаракат қилиб келган.
XS
SM
MD
LG