Линклар

Мянмалик мухолифатчи қамалиши мумкин


Мянма мухолифати етакчиси ва ҳуқуқ фаоли Аун Сан Су Чжи уй қамоғи шартларини бузганлик айби бўйича бугун маҳкамада кўрсатма беради.

Мухолифат етакчиси айбдор топилгудек бўлса, унга беш йилгача бўлган муддатга қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Америка фуқароси бир неча йиллар давомида уй қамоғида яшаётган мухолифат етакчиси меҳмони бўлгандан сўнг Мянма ҳукумати Аун Сан Су Чжини уй қамоғи шартларини бузганликда айблаб чиқди.

Су Чжи сўнгги 19 йиллик ҳаётининг асосий қисмини уй қамоғида ўтказган.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва қатор Ғарб давлатлари Мянма ҳукумати ҳаракатларини кескин қоралади.

Мухолифат етакчисига қўйилаётган айбловларни кузатувчилар Мянмада келаси йил бўлажак сайловлар билан боғлашмоқда.

Уларга кўра, ҳукумат шу йўл билан Су Чжининг сайловда қатнашмаслигига эришмоқчи.

Айни пайтда ЕИ Мянма ҳукуматига қарши жорий этилган санкцияларни янада кучайтириши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
XS
SM
MD
LG