Линклар

Путин Чавес билан сўзлашди


Россия бош вазири Владимир Путин Венесуэла президенти Уго Чавес билан телефон мулоқоти ўтказди.

Россия вазирлар маҳкамаси вакили Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, мулоқот чоғи икки давлат ўртасидаги ҳарбий-техник, энергетика ҳамда молия соҳаларида ҳамкорлик масаласи муҳокама этилган.

Сўнгги йилларда Россия ва Веневуэла ўртасидаги муносабатлар, айниқса ҳарбий соҳада анча фаоллашгани кузатилади.

Шу йил март ойида Уго Чавес Россия қирувчи учқичлари учун ўз ҳарбий базасидан фойдаланишни таклиф этган эди.

Ҳозирга қадар икки давлат ўртасида қурол савдосига доир тўрт милларад долларлик шартнома имзоланган.
XS
SM
MD
LG