Линклар

logo-print

Пхеньян яна ракета синови ўтказди


Халқаро ҳамжамиятнинг кескин эътирозига қарамай Шимолий Кореянинг қисқа масофага парвоз қиладиган иккита ракета синови ўтказгани хабар қилинмоқда.

Жанубий Корея матбуотининг билдиришича, бугун эрта тонгда Шимолий Корея 130 км масофага уча оладиган иккита ракета синови амалга оширган.

Душанба куни расмий Пхеньян ер ости ядровий қурол синови амалга оширганини ҳам эълон қилди.

Шу куннинг ўзида фавқулодда мажлисга тўпланган БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея ҳаракатларини кескин қоралаб, янги резолюция лойиҳаси борасида маслаҳатлашувларни бошлади.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Сюзан Райс Вашингтон Пхеньянга нисбатан қатъий чоралар қўллаш тарафдори эканини маълум қилди.

Шунингдек, душанба куни АҚШ президенти Барак Обама Япония ва Жанубий Корея президентлари билан боғланиб, АҚШ ҳукумати шимол-шарқий Осиёда тинчлик ўрнатиш уринишларига содиқ қолажагини таъкидлади.



XS
SM
MD
LG