Линклар

logo-print

Мьянма мухолифатчиси айбловларни инкор қилди


Мьянма мухолифати етакчиси Аун Сан Суу Чжи бугунги маҳкама чоғида уй қамоғи шартларини бузмаганлигини маълум қилди.

Жорий ой бошида америкалик шахс мухолифат етакчиси меҳмони бўлгандан сўнг, Мьянма ҳукумати Суу Чжини уй қамоғи шартларини бузганликда айблаб, уни ҳибсга олган эди.

Мухолифат етакчиси айбдор, деб топилгудек бўлса, унга беш йилгача бўлган муддатга қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Нобел тинчлик мукофоти совриндори 63 яшар Суу Чжи ҳаётининг сўнгги 13 йилини уй қамоғида ўтказди.
XS
SM
MD
LG