Линклар

Сколари "Бунёдкор"га келадими?


“Челси” футбол жамоасининг собиқ мураббийи¸ бразилиялик Луис Фелипе Сколари яқин кунларда Ўзбекистоннинг “Бунёдкор” жамоасига мураббий этиб тайинланиши мумкин.

Таниқли мураббийнинг агенти Акас Фельеггер маҳаллий телеканаллардан бирига берган интевьюда ҳозирда Сколари Европа ва Осиё жамоалари, жумладан, Ўзбекистоннинг “Бунёдкор” футбол жамоасидан тушган таклифларни ўрганиб чиқаётганини маълум қилди.

ИТАР-ТАСС агентлигининг ёзишича, Сколари яқинда Ўзбекистонда бўлиб, жамоа раҳбарияти билан янги лавозим борасида музокаралар олиб борган.

-Ҳафта якунида Сколари ўз қарорини эълон қилади, деди мураббийнинг агенти.

Луис Фелипе Сколари 2002 йилда Бразилия терма жамоасини жаҳон чемпиони унвонига олиб келган эди.

XS
SM
MD
LG