Линклар

Навоз Шариф учун сайловларга йўл очилди


Покистон Олий суди мухолифат етакчиси Навоз Шарифнинг сайловларда иштирок этишини чекловчи таъқиқни бекор қилди.

Эндиликда Навоз Шариф 2013 йилда мамлакатда ўтказилажак парламент сайловларида номзод сифатида иштирок этиши мумкин.

Ўтказилган сўнгги сўров натижаларига кўра, собиқ Бош вазир Навоз Шариф Покистонда энг таниқли сиёсатчилардан биридир.

Шариф 1999 йилда генерал Парвез Мушарраф томонидан ҳокимиятдан четлатилган эди.

XS
SM
MD
LG