Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:10

Ўзбек - қирғиз чегараси ëпилди


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги Интимоқ чегара пункти 26 май куни тақа-тақ берклигича қолди.
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги Интимоқ чегара пункти 26 май куни тақа-тақ берклигича қолди.

Қирғизистон расмийлари¸ 26 май тунда Хонободда амалга оширилган қуролли ҳужум муносабати билан Ўзбекистон томони чегарадаги ўтиш пунктларини ëпиб қўйгани ва чегарани қўриқлаш кучайтирилганини билдирди.

Айни пайтда Андижон вилоятининг қўшни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятига туташган чегара постлари беркитилгани хабар қилинмоқда. Хусусан, Хонобод чегара пости орқали аҳоли қатнови мутлақ тўхтатилгани хабар қилинмоқда.

Аҳоли пунктлари орасида ўтувчи чегара чизиғи бўйлаб, қуролланган чегарачилар жойлаштирилган. Бошқа чегара пунткларида эса аҳоли қисман ўтказилмоқда. Яъни, қўшни давлат фуқаролари ўз юртига ўтказиб юборилмоқда, холос.

Ана шундай чегара пунктларидан иккиси¸ “Интимоқ” ва “Қорасув” чегара пунктида бўлган ҳамкоримиз Шерзод Юсуф билан боғланиб, сўнгги тафсилотларни сўрадик ва суҳбат чоғида маълум бўлишича, баъзи чегара пунктлари 25 майдан 26 майга ўтар кечаси, тунги соат 12.00 да ёпилган.

Шерзод Юсуф: Чегаралар ҳақиқатан ҳам ëпилган. Айрим чегара пунктлари кечки соат 12.00 дан кейин ëпилган. Айримлари 26 май куни эрталаб соат 10.00 да ëпилган экан.

Озодлик: Қайси чегара пункти кеча соат 12.00 да ëпилганини аниқлай олдингизми?

Шерзод Юсуф: Масалан¸ Қорасувни Ўзбекистон билан боғлаб турувчи Интимоқ чегара пункти бор. Бу чегара пункти кеча соат 12.00 да ëпилган. Қорасувнинг расмий чегара пункти бугун соат 10.00 да ëпилган. Ўшдаги Дўстлик чегара пункти ҳам бугун эрталаб соат 10.00 да ëпилган.

Соат 10.00 гача чегара пунктларидан одамлар ўтказилган. Соат 10.00 дан кейин Қирғизистондан фақатгина Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистонга ўтказилган ва Ўзбекистондаги Қирғизистон фуқаролари Қирғизистонга ўтказилган.

Озодлик: Ҳозир ҳам шу жараëн давом этаяптими?

Шерзод Юсуф: Ҳа¸ давом этаяпти.

Озодлик: Хонобод чегара пункти ҳақида қандай маълумотлар бор? Қачон ëпилган¸ ҳозир аҳвол қандай?

Шерзод Юсуф: Бизга маълумот берган ишончли манбаларга кўра¸ ҳозирда Хонобод чегара пунктлари умуман ëпилган. Туманларни бир бири билан боғлаб турувчи жойларга ҳам блок-постлар қўйиб ташланган. Ҳарбийлар бор.

Фақат Ўзбекистон томони кучайтирилган тартибда қўриқланаяпти. Қирғизистон томонда одатдагидай ҳеч қанақа ҳарбий йўқ.

Озодлик: Ўзбекистон ëки Қирғизистон томони чегарачилари билан гаплаша олдингизми? Улар вазиятга қанақа изоҳ бераяпти?

Шерзод Юсуф: Қорасув расмий чегара пунктига борганимизда¸ у ерда раҳбариятнинг йиғилиши бўлаëтган экан.

Ўзини Қорасув расмий чегара пунктининг раҳбар ўринбосари деб таништирган расмийга кўра¸ Қирғизистон вазирлиги томонидан ҳеч қандай маълумот берилмаслик тўғрисида топшириқ берилган.

Озодлик: Чегара олди туманларда яшаëтган ўзбекистонлик ва қирғизистонликлар бўлаëтган ваоқелар ҳақида нима деяпти?

- Қорасув бозорида бугун умуман савдо бўлмаган. Одамлар ҳатто қариндошларига телефон қилиб ҳол-аҳвол сўрашга имкон топа олмаяпти. Телефон тармоқларида ҳам алоқа қийинлашиб кетибди¸ деб хабар берди Ўшдаги ҳамкоримиз Шерзод Юсуф.

Ўзбекистоннинг Андижон ва қўшни Қирғизистоннинг Жалолобод ҳамда Ўш вилоятлари ўртасидаги чегара постлари ёпилган. Ўзбекистон томони бир томонлама тартибда чегарани қўриқлаш тартибини кучайтирган.
XS
SM
MD
LG